Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда Тожикистон фуқаросини гаровга олиб, қийноққа солган шахс қўлга олинди
Ҳодисалар

Сурхондарёда Тожикистон фуқаросини гаровга олиб, қийноққа солган шахс қўлга олинди

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Денов вилоятида муқаддам судланган шахс қарз эвазига Тожикистон фуқаросини ноқонуний равишда асирликда ушлаб келгани ва унга оғир тан жароҳатлари етказгани аниқланди.

Денов шаҳрида яшовчи, 33 ёшли фуқаро Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи танишига 11 000 доллар миқдорида қарз берган. Пулларни қайтариш кафолати сифатида қарздорнинг шериги, 33 ёшли Тожикистон фуқароси Деновда гаров сифатида қолдирилган. Бироқ, маблағлар белгиланган муддатда қайтарилмаганидан сўнг, уй эгаси гаровдаги шахсни тутқунликда сақлаб, унга нисбатан турли қийноқларни қўллаган ва оғир даражадаги тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тинтув ва кўздан кечириш жараёнида гумонланувчининг хонадонида асирликда ушлаб турилган фуқаро ва зўравонлик ҳолатлари тасдиқланган.

Воқеа жойидан тан жароҳатлари етказилганда ишлатиладиган тиббий воситалар ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан зўравонлик содир этган Денов шаҳрида яшовчи шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 17 ёшли фуқарони машинасига ўтирғизиб, кимсасиз ерга олиб бориб, бўйнига пичоқ тираб, нотаниш одамларни жисмоний қийноққа солган видеоларни кўрсатиш ва ўлдириш билан таҳдид қилганди. Ундан бўлиб-бўлиб олиш орқали жами 39 800 доллар миқдоридаги маблағни тортиб олган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...