Ўзбекистон, Тошкент— Batafsil.uz. Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 12 ёшли фуқаро онаси ва ўгай отаси билан муносабатдаги тушунмовчиликлар сабаб уйидан қочиб, маҳаллий полицияга мурожаат қилган.
Маълумотларга кўра, унинг онаси Ўзбекистондаги турмуш ўртоғидан ажрашгач, Туркияга бориб, шаръий никоҳ асосида турк фуқароси билан турмуш қурган. Аввалига фарзандини бувиси васийлигида қолдирган, аммо 2024 йил июн ойида уни Истанбулга олиб кетган. Бироқ боланинг ҳужжатлари расмийлаштирилмагани сабабли уни мактабга жойлаштириш имкони бўлмаган. Шу туфайли у бир йилдан ортиқ вақт давомида мактабга бормаган.
Полиция томонидан топилгандан сўнг, фуқаро Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига олиб борилган. Текширув жараёнида унинг кўриш қобилияти ёмонлашгани ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтмагани аниқланган. “Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик” жамияти ҳамда маҳаллий диаспора кўмагида тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур муолажалар қилинган.
Суҳбат давомида у катта орзуларга эгалиги маълум бўлган. Фуқаро мактабга бормаган бўлса-да, мустақил равишда турк ва инглиз тилларини ўрганган ҳамда бир нечта ҳунарларни эгаллай бошлаган.
Ҳозирда фуқаромиз юртимизга қайтарилиб, тегишли мутасадди ташкилотлар кўмагида ўқишини давом эттирмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас