Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир оила вакиллари ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, 11 июнь куни эрталаб соат 06:00 атрофида Шимолий Мармара автомагистралида ҳаракатланаётган енгил автомобиль олдинда кетаётган юк машинасига орқадан келиб урилган. Кучли зарба натижасида автомобиль юк машинаси остига кириб кетган.
Фожиа оқибатида 29 ёшли ҳайдовчи, унинг Ўзбекистон фуқароси бўлган 31 ёшли турмуш ўртоғи ҳамда 2 ойлик ўғли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Хабарларга кўра, Санжактепе туманида яшаб келган эр-хотин тўрт йил аввал турмуш қурган бўлиб, уларнинг яна бир 3 ёшли фарзанди бор. Бахтли тасодиф туфайли ҳодиса вақтида бола ота-онаси билан бирга бўлмаган.
Ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас