Загрузка
Загрузка
Туркиядан Ўзбекистонга қидирувда бўлган икки шахс экстрадиция қилинди
Ҳодисалар

Туркиядан Ўзбекистонга қидирувда бўлган икки шахс экстрадиция қилинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркия ҳудудида қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди. 

Маълумотга кўра, қидирувда бўлган шахсларнинг жойлашуви икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида аниқланган.  

Биринчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича қидирувда бўлган. У узоқ вақт Туркия ҳудудида яшириниб келган. 

Иккинчи фуқаро эса Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) бўйича қидирувда бўлган. У Туркия томонидан ушланиб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга топширилган. 

Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан ваколатли органлар томонидан тергов ва суд жараёнлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ ҳам Туркиядан киберфирибгарлик ва пул ўзлаштиришда айбланиб, қидирувда бўлган 20 ёшли йигит Ўзбекистонга депортация қилинганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, 10 дан ортиқ ҳамюртларимиз унинг қурбонига айланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...