Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида юз берган аянчли авария ҳақидаги видеолар тарқалди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ЙТҲ натижасида бир фуқаро вафот этган.
Кадрларда Cobalt автомашинасининг олд қисми буткул юк машинаси билан тўқнашиш оқибатида йўқ бўлиб кетганини кўришимиз мумкин.
Катта эҳтимол билан ҳолатга юқори тезлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.
Мазкур йўналишда аввалроқ ҳам автобус иштирокида ЙТҲда икки киши вафот этган эди.

Изоҳлар мавжуд емас