Загрузка
Загрузка
Вафот этган беморнинг қариндошлари “тез ёрдам” фельдшерини  калтаклашган
Ҳодисалар

Вафот этган беморнинг қариндошлари “тез ёрдам” фельдшерини калтаклашган

761
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззах вилоятида вафот этган беморнинг қариндошлари чақирувга келган “тез ёрдам” фельдшерини калтаклашган. Мухбиримиз хабар беришича, фельдшер шошилинч хирургия бўлимига ётқизилган.

23-август куни соат 12:06 да Жиззах вилояти Зомин туманидаги "Оқтепа" маҳалласидан 81 ёшли А.Б.нинг қариндошлари Call-марказига қўнғироқ қилишган. Тез ёрдам бригадаси соат 12:10да етиб борган. Беморни текширгандан сўнг, фельдшер қариндошларини беморнинг аҳволи оғирлиги ва стационар даволанишни талаб қилиши ҳақида огоҳлантирган.

Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, қариндошлари беморни касалхонага ётқизишдан бош тортишган. Шифокорлар беморга биринчи ёрдам кўрсатиб, тегишли тавсияларни беришган.

Соат 13:42 да А.Б.га яна тез ёрдам чақирилган. Бригада соат 13:47да етиб борганида, бемор вафот этиб бўлган.

Фельдшер беморнинг қариндошларига ўлимнинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилган, лекин бунга жавобан у калтакланган. Фельдшер туман тиббиёт бирлашмаси бўлимига олиб келинган, унда кўнгил айниши ва ҳушидан кетиш ҳолатлари кузатилган.

Текширув давомида Э.И.да ёпиқ бош суяк-мия жароҳати, мия чайқалиши, бўйин юмшоқ тўқималари шикастланиши ва тери ости гематомаси аниқланган. Айни пайтда фельдшер шошилинч хирургия бўлимида даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, воқеа ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+