Загрузка
Загрузка
ЙҲХББ “Дамас”нинг соатига 213 километр тезликда ҳаракатланганлигини тушунтириб берди
Ҳодисалар

ЙҲХББ “Дамас”нинг соатига 213 километр тезликда ҳаракатланганлигини тушунтириб берди

612
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда соатига 213 километр тезликда ҳаракатланган “Дамас” ҳайдовчисига солинган жарима баённомасини акс этган сурат юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча ҳайдовчига юборилган жаримали “бахт хати”нинг сурати ижтимоий тармоқларда шоу-шув чиқарди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти “Дамас” ҳам шу тезликда ҳаракатланиши мумкинми, бу тезликда автомобиль қандай қилиб парчаланиб кетмади, деган таажубланарли савол беришган.

Ҳуқуқ-тартибиот идорасининг маълумотига кўра, қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этадиган тизим айни ҳолатда техник хатоликка йўл қўйган.

“Натижада “Дамас” русумли транспорт воситасининг эгасига нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-модда 1-қисмига асосан бекор қилинган”, - дея маълум қилмоқда ЙҲХББ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...