Юлдуз Усмонова ички ишлар идоралари ходимларига нисбатан ҳакоратомуз ролик ёзди. ИИББ  хонанда  видеосини  ўрганиб чиқмоқда
Ҳодисалар

Юлдуз Усмонова ички ишлар идоралари ходимларига нисбатан ҳакоратомуз ролик ёзди. ИИББ хонанда видеосини ўрганиб чиқмоқда

3128

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИББ ички ишлар идоралари ходимларига нисбатан Юлдуз Усмонованинг ҳақоратомуз видеосига ҳуқуқий баҳо беради. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимларини ҳақорат қилганини акс этган видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизматининг хабар беришича, 2 майга ўтар кечаси Сирдарё вилоятининг тошқиндан зарар кўрган аҳолиси учун тўпланган инсонпарварлик ёрдамини юклаш учун хонанданинг уйига бир неча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари боришган.

Юк машинаси Туркистон саройи яқинидаги ёрдам йиғиладиган марказий жойга кузатиб борилган. Ички ишлар вазирлиги таъкидлашича, шундан сўнг хонанда тўпланган инсонпарварлик ёрдамини зудлик билан Сирдарё вилоятига юборишни талаб қилган. Шу пайт соат 00:10 бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Усмоновага инсонпарварлик ёрдамини Сирдарё вилоятига етказиб бериш марказлашган тарзда, махсус рухсатномалар асосида ва энг муҳими, хавфсизликни таъминлаш учун кундузи амалга оширилишини тушунтиришган.

Бунга жавобан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хонанда томонидан танқид остига олинган. Улар Усмоновага амалдаги тартибни тушунтиришга ҳаракат қилишсада, у турли хил ҳақоратлар билан жавоб берган. Натижада, ички ишлар органлари ходимлари можарога йўл қўймаслик учун ўз вазифаларини бажаришга қайтишган.

Хонандага келадиган бўлсак, ушбу воқеадан кейин у ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қаратилган воқеа жойидан олинган ҳақоратомуз видеони жойлаштирган.

Кейинчалик хонанда бошқа видеони ёзиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан узр сўраган. Шунга қарамай, ИИББ хонанданинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+