Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон фуқароси  Киевда  бомбани портлатиш билан таҳдид  қилмоқда. Видео
Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси Киевда бомбани портлатиш билан таҳдид қилмоқда. Видео

961
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Украина Ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашченконинг маълум қилишича, Киев марказидаги банклардан бирида Ўзбекистон фуқароси бомбани портлатиш билан таҳдид қилмоқда.

Вазирлик берган маълумотга қараганда, Киевдаги банкда бомбани портлатиш хавфи билан боғлиқ вазият Луцкда одамларни гаровга олингани каби ривожланмоқда, шунингдек жиноятчи шахс ОАВ билан мулоқотни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, жиноятчида портловчи мослама ёки қуролнинг бор-йўқлиги ҳақида полицияда маълумот мавжуд эмас. Бу ҳақида РИА Новости маълум қилмоқда.

"У қандайдир интервью бериш учун оммавий ахборот воситаларининг келишини талаб қилмоқда. Воқеа Луцкдаги сценарий бўйича ривожланиб бораётганга ўхшайди. Бироқ, унда ҳақиқий бомба, ҳақиқий қурол бор ёки йўқлигини ҳозирча билмаймиз. Луцкдан қурол бор эди ", - деди Герашченко душанба куни "Украина 24 " телеканали эфирида.

Ҳозирда Киев полицияси Украина пойтахти марказидаги бизнес-марказида бомба портлатишни таҳдид қилган одам билан музокаралар олиб бормоқда. Террорчи жонли эфирга чиқишни талаб қилмоқда. Полиция бу имконият борасида телеканаллар билан гаплашмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...