Ўзбекистонда бир кунда икки маротаба зилзила содир бўлди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда бир кунда икки маротаба зилзила содир бўлди

84

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 6 декабрь куни, эрта тонг соат 02:04 да ва кечки 19:18 да Ўзбекистонда икки маротаба зилзила содир бўлди. Магнитудаси 3,4 балл бўлган ер ости силкинишлари Наманган вилоятининг Поп туманида қайд этилди. Ер ости тебранишлари 19:18:21 да содир бўлган. Республика Сейсмология маркази маълумотларига кўра, эпицентрда зилзила кучи 4 баллни ташкил этган.

Бундан олдин, эрталаб содир бўлган зилзилада Тошкент аҳолиси енгил тебранишларни ҳис қилганди. Маълумотларга кўра, у ҳам Наманган вилоятининг Поп туманида содир бўлган. Ер ости тебранишларининг кучи эпицентрда 5 баллни ташкил этган.

Тебранишлар қуйидаги ҳудудларда сезилган:

  • Наманган вилояти — 3 балл
  • Фарғона вилояти — 2–3 балл
  • Андижон вилояти — 2 балл
  • Тошкент шаҳри — 2 балл
  • Сирдарё вилояти — 2 балл

Зилзиланинг магнитудаси 4,5 ни ташкил этган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...