Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқинлашда давом этади
Ҳодисалар

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқинлашда давом этади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда 26–27 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати яна пасаяди. Ўзгидромет прогнозларига кўра, мамлакатнинг аксар ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Жума куни кундузи ҳарорат 26–30 даража, жанубий ҳудудларда 31–33 даража атрофида бўлади. Дам олиш кунларида эса ҳаво аста-секин салқинлашиб, кўпчилик ҳудудларда 22–25 даражагача, жанубда 27–30 даражагача пасаяди.

Кечалари ҳарорат 9–14 даража бўлиши кутилмоқда.

Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. 26–27 сентябрь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанғ-тўзон кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳам дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади. Жума куни кундузи 26–28 даража, шанба ва якшанба кунлари эса 23–25 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда жума куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 26–27 сентябрь кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди.

Кечалари пойтахтда ҳарорат 11–14 даража атрофида бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...