Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик аёл Туркиядаги уйидан ўлик ҳолда топилди. Бир неча кун ундан дарак бўлмагач, қариндошлари бонг уриб, полицияга мурожаат қилишган.
Маълум бўлишича, аёл Туркиянинг Газиантеп шаҳри Шоҳинбей туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаган. Етиб келган полициячилар квартирани эшигини бузиб киришга мажбур бўлишган. Уйнинг меҳмонхонасида аёл кишининг жасади топилган.
Шифокорлар ўлим ташхисини қўйишди. Хонадонга зўравонлик ёки жиноий тажовуз излари топилмаган. Марҳуманинг ўлимига аниқ сабаб суд-тиббий экспертизаси ўтказилгандан сўнг маълум қилинади.
Аввалроқ Туркиянинг Айдин шаҳрида маҳаллий ресторанлардан бирида официант бўлиб ишлаган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этганди. Оқибатда аёл бошига ўқотар қуролдан етказилган оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Изоҳлар мавжуд емас