Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик фермер Euronews телеканалига берган интервьюсида полиз маҳсулотларини сотишдан 25 миллион сўм ишлагани, фойдадан уй қургани, машина сотиб олгани ва ўғилларини  уйлантирганини  айтди
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик фермер Euronews телеканалига берган интервьюсида полиз маҳсулотларини сотишдан 25 миллион сўм ишлагани, фойдадан уй қургани, машина сотиб олгани ва ўғилларини уйлантирганини айтди

775
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик фермер Euronews телеканалига берган интервьюсида полиз маҳсулотларини сотишдан 25 миллион сўм (2.5 минг доллар) ишлагани, фойдадан уй қургани, машина сотиб олгани ва ўғилларини уйлантирганини айтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Коронавирус пандемияси Ўзбекистон учун иқтисодий ўсишнинг қисқаришига сабаб бўлди, бироқ полиз экинлари бу зарбани бир оз юмшатишга ёрдам бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, қовоқли экинларининг экспорти ўтган йилга нисбатан бир ярим баробардан зиёд ошган. Хоразм аҳолиси яхши ҳосил бўлганлигини ҳақида айтмоқда. Бу эса келажакка катта умид билан қарашга имкон беради", - дейилган телеканал репортажида.

"Қовунларимиз таъми ўзгача бўлиб, бунинг сабаби - Хоразм иқлимининг қуруқ ва шамолли эканлигидадир. Бундан ташқари, тупроғимиз бошқа ҳудудларга кўра шўрроқ ҳамдир", - деди маҳаллий фермерлардан бири. 

"25 йилдан буён қовун етиштираман. Бу оиламизнинг асосий даромадидир. Ўтган йили 25 миллион сўм даромад кўрдик. Машина сотиб олдик, уй қурдик ва ўғилларимизни уйлантирдик. Келаси йил қанча пул топишимиз бозорга боғлиқ", - деди бошқа фермер. 

"Пандемиянинг дастлабки ойларида экспорт қисқарганлиги боис, Ўзбекистон иқтисодиёти юз миллионлаб долларни йўқотди. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, ЯИМ ўсиши пасаймоқда. Бироқ, Осиё тараққиёт банки келгуси йилда Ўзбекистон иқтисодиёти кўрсаткичларида кескин ўсиш юз беришини башорат қилмоқда", - дея хулоса қилди Euronews.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...