Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик мигрант биринчи учрашувда ёқтирган қизини пичоқ билан урган. Ёшлар ижтимоий тармоқларда танишган экан. Бу ҳақда Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Фожиали воқеа Қозонда юз берган. 22 ёшли Баҳромжон ва 25 ёшли Ирина ижтимоий тармоқларда танишишган. Мулоқотдан сўнг, қиз ёзишма дўстини биринчи учрашувга уйига таклиф қилган.
Кечаси қизнинг қўшниси очиқ эшикка эътибор қаратган ва унинг орқасида қонга беланган қизнинг жасадини кўриб қолган. Кузатув камерасидаги видеода Баҳромжоннинг подъезддан қочиб кетаётгани акс этган.
Ҳозирда эҳтимолий қотил ҳибсга олинган, тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас