Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент халқаро аэропортида божхона пости ходимлари олтин косани Мюнхенга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
"Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, йўловчининг декларация қилинмаган багажидан 750 пробали сариқ металлдан ясалган буюм топилган.
Оғирлиги 104 грамм бўлган буюмнинг дастлабки баҳоси 135 миллион сўмга баҳоланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон давлат чегараси орқали ноқонуний олиб чиқиш ва олиб киришга уриниш чоғида 1616 та маданий бойлик мусодара қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас