Загрузка
Загрузка
Жиззах вилоятида бир ота 2 ёшли ўғлини инсектицид билан заҳарлаган, 8 ёшли ўгай боласини эса  қийнаб келган
Ҳодисалар

Жиззах вилоятида бир ота 2 ёшли ўғлини инсектицид билан заҳарлаган, 8 ёшли ўгай боласини эса қийнаб келган

530
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззах вилоятининг Фориш туманида бир ота 2 ёшли ўғлини инсектицид билан заҳарлаган. Аниқланишича, эркак 8 ёшли ўгай ўғлини ҳам доимий равишда қийнаб қилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Қизилқум" маҳалласидан бир бола заҳарланиш аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорларнинг аниқлашича, бола қишлоқ хўжалигида зараркунанда ҳашаротларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган “Нурел” кимёвий инсектицидидан жабрланган.

Дастлабки тергов жараёнида маълум бўлганки, 2 ёшли болага заҳарни унинг отаси, 42 ёшли фермер М.М. берган.

Аниқланишича, Наманган вилояти Чуст туманида рўйхатдан ўтган, аммо Форишда ишлаётган фермер 8 ёшли ўғли бўлган Ш.М. билан шаръий никоҳда яшаган. Ўгай ота болани доимо қийнаган ва уни калтаклаб келган. Шу йилнинг март ойида у ўгай ўғлининг устига қайноқ сув қуйган. Терговчилар боланинг танасида куйиш изларини топишган.

“Постда” газетаси хабар беришича, М.М.га қарши жиноий иш қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...