Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятида машҳур бўлган блогер Орзу исмли қиз автоҳалокатга учраб ҳаётдан кўз юмди. Фожиадан олдин у шериги билан ўлим ва хотира ҳақида суҳбат қургани акс этган видео тарқалди.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тасвирларда марҳума ва унинг суҳбатдоши олдиндан одам ўлимини билмаслиги, вафот этганидан кейин блоги ва видеолари сақланиб қолиши ҳамда уни одамлар хотирлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган.
Фойдаланувчилар ушбу кадрларни гўёки фожиани сезгандек бўлган сўнгги лаҳзалар сифатида таърифлашмоқда.
Бундан ташқари у билан ўша автоҳалокатда бўлган Мадина исми қиз ҳам оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Таҳририятимиз номидан марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас