Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи ФИФАнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги энг чиройли голлар бўйича сўровномасида иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, овоз бериш якунларига кўра, биринчи ўрин Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабралнинг Аргентина дарвозасига киритган голига насиб этган.
Қайд этилишича, Элдор Шомуродовнинг Конго ДРга қарши гуруҳ босқичида урган голи аввалроқ 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб эътироф этилган эди.
Шомуродовнинг мазкур голи эндиликда бутун турнирнинг энг яхши голлари рейтингида ҳам иккинчи ўриндан жой олган.

Изоҳлар мавжуд емас