Нурмагомедовлар сулоласининг яна бир вакили Ўзбекистонда чемпионлик жангини ўтказади. Ҳабиб Нурмагомедов уни қўллаб-қувватлаш учун келади

11 October 2019, 10:09 49 ... Спорт
Нурмагомедовлар  сулоласининг яна бир вакили  Ўзбекистонда чемпионлик жангини ўтказади. Ҳабиб Нурмагомедов  уни қўллаб-қувватлаш учун келади

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Фаолиятида 11та мағлубиятсиз жангни ўтказган Россиялик жангчи Умар Нурмагомедов 23 ноябрь куни Ўзбекистонда навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида унинг яқин қариндоши, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов маълум қилган.

Умар “Рать” жамоаси жангчиси Никита Чистяковга қарши майдонга чиқади. Жанг унвон учун кечади. Яъни, айни дамда Умар Нурмагомедовга тегишли бўлган GFC ташкилоти чемпионлик камари учун кураш олиб борилади. Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзи ҳам шу лига аъзоси эканлигини таъкидлаш жоиз. Табиийки, Чистяков ва Нурмагомедов ўртасидаги беллашув асосий томоша воқеасига айланади.

Шуниси қизиқки, Умар Нурмагомедов профессионал рингда бор-йўғи уч йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Шундай бўлсада, у ўта енгил вазн бўйича жаҳон рейтингининг 70 қаторига чиқишга улгуриб, Россия энг кучли жангичларнинг зўр 10талигига киради. Чистяков эса нисбатан тажрибалироқ бўлиб, 2012 йилдан бошлаб 17та жанг ўтказган. Аммо,   рейтингда бўлғуси рақбидан пастроқда турибди.

“Рать” жамоаси менежери Александр Скарединнинг айтишича, режалаштирилган жанг Никита Чистяков учун улкан аҳамиятга эгадир.

“Бу унинг карьерасида жиддий қадам ҳисобланади. Мағлубият билмаган Нурмагомедовнинг қариндошига қарши чиқишнинг ўзи ҳам катта масъулият. У АҚШда PFL бўйича жанг қилган ва эндиликда UFCда ҳам ғолиб бўлиши башорат қилинмоқда. Никита ҳозир тайёргарликдан ўтмоқда ва у жуда ҳам ғалабага интиқ. Биз титул учун курашамиз. Бундай рақиб устидан ғалаба қилиш Никитанинг рейтингдаги ўрнини кўтаради. Бу эса ММАда ўта муҳим. Омад чопган тақдирда Никитанинг хориждаги акциялари котировкаси ошиб кетади”, - деб таъкидлади менежер.

GFC турнири Ўзбекистонда ўтадиган биринчи ММА турнини бўлади. Шоу доирасида Ўзбекистонлик 6 нафар жангчи ва Нурмагомедов залидан бўлган 6 нафар жангчи курашади.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш