Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Пахтакор”нинг бош мураббийи Шота Арвеладзе коронавирусга чалинган.
“Кеча "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг COVID учун таҳлили ижобий чиқди. Жамоалар Қатарга учиб келиши биланоқ ва ҳар-бир ўйин олдидан коронавирус учун таҳлил топширишади. Шу кунгача "Пахтакор" ФЖ делегацияси аъзолари 4та таҳлил топширишди. Кеча ўтказилган таҳлил натижалари бош мураббий Шота Арвеладзеда коронавирус борлигини кўрсатди ", - дея қайд этди клуб матбуот хизмати.
Шу сабабли ОФК протоколига кўра, у алоҳидаланган. Делегациянинг қолган аъзолари ва футболчиларида вирус йўқ.
Эслатиб ўтамизки, "Пахтакор" клуби айни пайтда Қатарда, Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этмоқда.
23 сентябрь куни Чемпионлар Лигасининг 6-турида "Пахтакор” Эроннинг "Шахр Ходро" клубига қарши ҳал қилувчи ўйинни ўтказади. Ушбу учрашувдаги ғалаба пойтахт жамоасини турнирнинг 1/8 финалига олиб чиқиши мумкин.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади ва "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳлар мавжуд емас