Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Португалия терма жамоаси Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати нимчорак финали йўлланмасини қўлга киритди. Ғалаба голи қўшимча дақиқаларда киритилди.
1/16 финал учрашувида барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Дастлаб 53-дақиқада Иван Перишич Хорватияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан аниқ фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 90+4-дақиқасида эса Гонсалу Рамуш ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди.
Ўйин драматик тарзда якунланди. Рамушнинг голидан сўнг Хорватия ҳам тўпни дарвозага киритди, бироқ VAR текширувидан кейин офсайд сабабли гол бекор қилинди.
Бу гол Криштиану Роналду учун жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги илк гол бўлди. 41 ёшли ҳужумчи терма жамоаси билан мундиалдаги курашини давом эттирмоқда.
Нимчорак финалда Португалия Испанияга қарши майдонга тушади. Хорватия эса мусобақадаги иштирокини якунлади.
Аввалроқ Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Австрия устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, мусобақанинг нимчорак финалига йўлланма олганди.

Изоҳлар мавжуд емас