Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбек ва жаҳон бокси афсоналаридан бири, "Тошкент йўлбарси" лақаби билан машҳур бўлган Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди.
Руфат Рисқиев 1949 йил 2 октябрда Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган. У 1974 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, ушбу мусобақада чемпион бўлган илк ўзбек боксчиси сифатида тарихга кирган.
Рисқиев 1976 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам финалга қадар етиб борган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон бокс чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев соврини топшириб келинади.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас