Загрузка
Загрузка
Оқ уй матбуот котиби лавозимига уч асосий номзод борлиги маълум қилинди
Дунё

Оқ уй матбуот котиби лавозимига уч асосий номзод борлиги маълум қилинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШда Оқ уйи матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг ўрнига уч нафар асосий номзод кўриб чиқилмоқда. Улар орасида АҚШ протокол раҳбари, элчи Моника Кроули, “CNN” шарҳловчиси Скотт Женнингс ва Дональд Трамп штаби собиқ вакили Жейсон Миллер бор. 

Politico нашрининг маълумотларига кўра, Левиттнинг эҳтимолий ўринбосарлари сифатида Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Алина Хабба ва Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли ҳам тилга олинган. Айни пайтда номзодлар орасида яққол фаворит мавжуд эмас. 

28 ёшли Кэролайн Левитт оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш истаги сабабли август ойи охирида лавозимини тарк этишини маълум қилганди. У Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котиби ҳисобланади

Президент Дональд Трамп Левиттнинг вориси борасида ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Шу сабабли матбуот котиби лавозими бир муддат, жумладан, ноябрь ойидаги Конгрессга оралиқ сайловларга қадар бўш қолиши ҳам мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...