Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 5-ўринни эгаллади
Спорт

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 5-ўринни эгаллади

16
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон спорт терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини умумжамоа ҳисобида 5-ўрин билан якунлади. Вакилларимиз мусобақа давомида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза, жами 70 та медални қўлга киритди.

​Маълум қилинишича, турнир жадвалида Ўзбекистон Хитой, Япония, Жанубий Корея ҳамда Ҳиндистондан кейинги ўринни эгаллаган.

Вакилларимиз Ҳиндистон билан бир хил миқдорда олтин медаль жамғарган бўлса-да, кумуш медаллар сони бўйича улардан ортда қолган.

​Маълумот учун, 2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон 22 та олтин, 18 та кумуш ҳамда 31 та бронза медаль билан 5-ўринни эгаллаган эди. Ушбу кўрсаткич мамлакат терма жамоаси учун ҳозиргача энг яхши натижа бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V Ёшлар Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида мусобақанинг энг юқори поғонасини забт этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...