Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Панамани мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
Спорт

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Панамани мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 11 ноябрь куни, Индонезияда ўтаётган U-17 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Панамага қарши учрашувда йирик ҳисобда — 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа орқали жамоамиз гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиқди.

Учрашувда голлар қуйидаги футболчилар томонидан урилди:

Абубакр Шукруллоев (50’)

Садриддин Ҳасанов (53’)

Сайфиддин Содиқов (68’)

Жамшид Рустамов (84’)

Асилбек Алиев (90’+4)

Абдусамад Саидов (90’+7)

Бу ғалаба натижасида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқичга йўл олди. Янги тизимга кўра, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар алоҳида тоифаларда ажратилади, шу боис жамоамизнинг кейинги босқичдаги рақиби гуруҳ босқичи тўлиқ якунланганидан сўнг маълум бўлади.

Мавжуд эҳтимолларга кўра, Ўзбекистон кейинги босқичда Замбия, Хорватия ёки Франция билан тўқнаш келиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...