Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ (велосипедли мотокросс) йўналиши бўйича Жиззах вилоятида трасса қурилиши бошланди. Буҳақида Миллий олимпия қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти томонидан трасса учун ажратилган ҳудуд пухта ўрганиб чиқилмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан лойиҳалаштирилмоқда.
Трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади. Халқаро парвозлар тиклангач экспертлар қурилиш жараёнини бевосита назорат қилиб боришади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трассани сентябрь ойида очиш кутилмоқда.
BMX – велосипед спортининг янги турларидан бири сифатида ўтган асрнинг 70-йилларида Калифорнияда пайдо бўлган.
BMX халқаро федерацияси 1981 йил апрель ойида ташкил этилган ва расмий жаҳон чемпионатлари 1982 йилдан, яъни маунтинбайк бўйича биринчи жаҳон чемпионатидан қарийб 10 йил олдин ўтказила бошланган. 2008 йилдан буён BMX Supercross Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
Мусобақалар махсус трассалар ва 20-26 дюймли ғилдиракли велосипедларда ўтказилади.
Изоҳлар мавжуд емас