Жорий йилда  Ўзбекистонда  Google, Яндекс ва Facebook ресурсларини жойлаштириш бўйича ишлар якунланади
Технологиялар

Жорий йилда Ўзбекистонда Google, Яндекс ва Facebook ресурсларини жойлаштириш бўйича ишлар якунланади

1328

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жорий йилда Ўзбекистонда Google, Яндекс ва Facebook ресурсларини ўз ҳудудида жойлаштириш бўйича ишларни якунлаш режалаштирилган. Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига асосланиб, Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

"Интернет тармоғида йирик хорижий контентни ташкил этувчи Google, Яндекс ва Facebook каби компаниялар ресурсларини республикада ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилади. Интернет хизматларини тақдим этадиган дунёнинг йирик компаниялари билан ҳамкорликда биз сервер ускуналари ва кўплаб хизматларни маҳаллийлаштирамиз", - деди у Халқаро пресс-клуб йиғилиши давомида.

Умаровнинг сўзларига кўра, бу бутун Узнет учун муҳим воқеа бўлади.

Унинг таъкидлашича: "Google ва Яндекс хизматларини Ўзбекистонда жойлаштириш Интернет фойдаланувчиларнинг ушбу хизматлар тақдим этадиган аудио, видео, дастурий таъминот ва бошқа турдаги контентларни юклаб олиш тезлигини оширади".

Шунингдек, Умаров Интернет тармоғи тезлигини 10 баробар ошириш режалаштирилганлиги ҳақида қўшимча қилиб ўтди. Бунга телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлигини ошириш ва аҳоли учун уланиш тезлигини ўртача 10 дан 100 Мбит/с гача, корхона ва ташкилотларга эса 100 дан 1000 Мбит /с гача ошириш орқали эришилади.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Халқаро пакетли коммутация марказларининг ўтказиш қувватини 2,5 баробар ошириш ва халқаро тармоқларга уланишни кенгайтиришни   1200 дан 3000 Гбит/с гача ошириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+