Загрузка
Загрузка
Қамчибек Ташиев лавозимдан озод этилганидан сўнг муносабат билдирди
Дунё

Қамчибек Ташиев лавозимдан озод этилганидан сўнг муносабат билдирди

79
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилиши у учун "кутилмаган" бўлганини маълум қилди ва фуқароларни мамлакатда барқарорликни сақлашга чақирди.

Кеча, 10 февраль куни, Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат хавфсизлик тизимидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган Қамчибек Ташиевни эгаллаб турган лавозимларидан бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Бугун, 11 февраль куни ижтимоий тармоқларда Қамчибек Ташиев номидан эълон қилинган мурожаатда қайд этилишича, у айни пайтда президент рухсати билан аввал ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг соғлиғини тиклаш учун хорижда бўлиб турибди. Ташиев ўз лавозимидан озод этилиш қарори у учун кутилмаган бўлганини, бироқ давлат раҳбарининг қарори ҳар қандай ҳолатда ижро этилиши шартлигини таъкидлаган.

Собиқ раҳбар давлат ва халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилганини, фақатгина ўз шахсий таркиби билан хайрлашиш имкони берилмаганидан афсусда эканини билдирган.

Мурожаат якунида Қамчибек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон халқини қонун устуворлигини таъминлашга ва ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликка чорлаган.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳозирги вазиятда энг муҳим устувор вазифадир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...