Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва унинг оиласига Россияда бошпана берилган.
Бу ҳақда Кремлдаги манбага таяниб ТАСС хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Асад Сурияни тарк этган ва айни пайтда мамлакатда ҳокимиятни назорат қилмайди. Шунингдек, Суриянинг собиқ раҳбари учаётган самолёт уриб туширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.
Karar газетасига маълумотига кўра, Асаднинг сиёсий мухолифлари Суриянинг янги маъмуриятида муҳим лавозимларни эгаллаши мумкин. Улар орасида собиқ Бош вазир Риёд Ҳижоб ва қуролли мухолифат етакчиси Аҳмад аш-Шараа ҳам бор.
Изоҳлар мавжуд емас