Загрузка
Загрузка
Ботлар веб-саҳифаларни одамлардан кўра кўпроқ ўқий бошлади
Дунё

Ботлар веб-саҳифаларни одамлардан кўра кўпроқ ўқий бошлади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Интернетда веб-саҳифаларни ўқиш бўйича ботлар биринчи марта инсонларни ортда қолдирди. Янги таҳлилларга кўра, HTML форматдаги веб-саҳифаларга юборилаётган сўровларнинг аксарияти автоматлаштирилган дастурлар ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Cloudflare Radar маълумотларига кўра, 2026 йил 29 майдан 5 июнгача бўлган даврда HTML контентига йўналтирилган трафикнинг 57,3 фоизи ботлар, 42,7 фоизи эса инсон фойдаланувчилари ҳиссасига тўғри келган. 

Шунингдек, оддий матнли файлларга юборилган сўровларнинг 56,5 фоизи, XML форматдаги маълумотлар бўйича сўровларнинг эса 55 фоизи автоматлаштирилган тизимлар томонидан амалга оширилган. 

Мутахассислар бу ҳолатни сунъий интеллект тизимлари, қидирув роботлари ва маълумот йиғувчи дастурлар фаоллигининг кескин ошиши билан изоҳламоқда. Улар интернетдаги матнлар ва веб-саҳифаларни нейротармоқларни ўқитиш ҳамда маълумотлар базасини янгилаш мақсадида мунтазам сканерлаб бормоқда. 

Бироқ умумий интернет трафиги ҳисобга олинганда вазият бошқача. Видео кўриш, мусиқа тинглаш, мобил иловалардан фойдаланиш ва бошқа тармоқ фаолиятини қамраб олган умумий ҳисоботда инсонлар ҳануз устунликни сақлаб қолмоқда. Барча турдаги интернет сўровларининг 65,9 фоизи одамлар, 34,1 фоизи эса ботлар ҳиссасига тўғри келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...