Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бен Уоллис Афғонистонда қолган, мамлакатни самолёт билан тарк эта олмаган қочқинларга яёв ҳолда чиқиб кетишни таклиф қилди. Бу ҳақда у The Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, хорижий миссиялар билан ҳамкорлик қилган Афғонистоннинг кўплаб фуқаролари мамлакатни эгаллаб олган Толибон (Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти) жангариларидан қўрқиб, мамлакатни тарк этишга уринмоқда, бироқ Кобул аэропортида кўплаб одамлар тўплангани туфайли бунинг иложи бўлмаяпти.
Шу билан бирга, Уоллиснинг қайд етишича, Афғонистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги барча ер усти чегара қисмлари толиблар назоратида турибди.
Бундай вазиятда Мудофаа вазири Афғонистондан қочмоқчи бўлганларга иложи бўлса, чегарадан ўтиш ва учинчи мамлакатларга бориш учун бошқа ер ости йўлларини қидиришни маслаҳат берди. Унинг фикрича, бу энг мақбул йўл ҳисобланади.
Аввалроқ Халқаро полиция уюшмасининг Россия бўлими президенти генерал-лейтенант Юрий Жданов РИА Новости билан суҳбатда Афғонистондаги вазият туфайли шу йилнинг кузида МДҲ давлатлари орқали ноқонуний муҳожирлар оқими юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг қайд этишича, қочқинлар билан биргаликда ҳам қонуний, ҳам ноқонуний равишда жиноятчилар Россияга кириши мумкин.
15 август куни "Толибон" (террорчилик ташкилоти деб тан олинган ва Россияда тақиқланган) радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг бутун ҳудудини назоратга олгани маълум бўлди. Улар бир неча ҳафта ичида мамлакатнинг кўп қисмини ва барча йирик шаҳарларни бўйсундира олган, шунингдек, яқин орада Афғонистон Ислом амирлиги яратилишини эълон қилишган.
Изоҳлар мавжуд емас