Қирғизистон  давлат хавфсизлик вакиллари қўлга олинмоқда
Дунё

Қирғизистон давлат хавфсизлик вакиллари қўлга олинмоқда

74

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходими, "Пито" лақаби билан танилган Сидиқ Дуйшенбиевни ҳибсга олди.

Дуйшенбиев МХДҚнинг 6-бошқармасида фаолият юритган. У 15 февраль куни қамоққа олинган МХДҚ Бишкек шаҳар бошқармаси собиқ бошлиғи Элдар Жақипбековнинг энг яқин ишончли вакилларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, мазкур ҳибслар мамлакат хавфсизлик тизимидаги кенг кўламли кадрлар алмашинуви ва тергов ҳаракатлари доирасида амалга оширилмоқда.

Элдар Жақипбековнинг ўзи 14 февраль куни озод этилган ва кадрлар ихтиёрига ўтказилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Ҳарбий прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида ушланган ва Бишкек шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирча жиноят ишининг тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Шунингдек, Қирғизистон хавфсизлик тизимида қуйидаги муҳим ўзгаришлар юз берди:

• 10 февраль куни Қамчибек Ташиев МХДҚ раиси лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Жумгалбек Шабданбеков раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Шу билан бирга, қўмита раисининг уч нафар ўринбосари ҳам ишдан олинган.

• 14 февраль куни МХДҚ Бишкек бошқармасига Улан Бийбосунов раҳбар этиб тайинланган. 16 февраль куни эса МХДҚ Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бошқармаси бошлиғи Салмоор Жумабеков лавозимидан четлатилган.

Маълумот учун, Элдар Жақипбековнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар дастлаб 10 февралда тарқалган, бироқ ўшанда МХДҚ бу маълумотни рад этган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...