Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун президентлар Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги "Қайрағоч" ва "Қизил-Бел" чегара пунктларини очиб беришган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Бишкекда икки кунлик давлат ташрифи билан бўлиб турибди, унинг доирасида томонлар қарийб 23 йиллик баҳсли участкалар бўйича музокараларни якунлаб, чегара тўғрисидаги келишувни имзолаган. Тадбир делегациялар аъзоларининг олқишлари билан давом этган.
Бундан ташқари, Жапаров ва Раҳмон қуролли тўқнашувдан кейин 2021 йил май ойидан бери ёпилган чегарани очишга рухсат беришган. Давлат каналларидан бирининг эфирида икки мамлакат аҳолиси чегара пунктларидан ўтиб, бир-бирини қучоқлагани акс этган лавҳа намойиш этилган. Қирғизистон ОАВлари келишувни "аср келишуви" деб атамоқда.
Бундан ташқари, 14 мартдан мамлакатлар ўзаро авиақатновларни қайтадан йўлга қўяди.
Эслатиб ўтамизки, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини тезлаштириш тўғрисидаги келишув 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган музокараларда эришилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас