Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда президент ва парламент сайлови куни ҳақ тўланадиган дам олиш куни сифатида белгиланди
Дунё

Қирғизистонда президент ва парламент сайлови куни ҳақ тўланадиган дам олиш куни сифатида белгиланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон президенти Садир Жапаров миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган конституциявий қонунни имзолади. Янги қонунга мувофиқ, президент ва парламент сайловлари куни барча ходимлар учун иш ҳақи сақланган ҳолда дам олиш куни деб эълон қилинади. 

Ҳужжатга кўра, Қирғизистон президентининг навбатдаги сайлови давлат раҳбари ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойи тўртинчи чоршанбасида ўтказилади. Шу асосда навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган. Жўқорғи Кенеш депутатлари сайлови ҳам парламент ваколат муддати тугайдиган ойнинг чоршанба куни ўтказилади. 

Қонунда сайлов тизимига оид яна бир қатор ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, "сайлов манзили" институти бекор қилиниб, сайлов участкалари ҳар бирига кўпи билан 4 минг нафар сайловчи тўғри келадиган тарзда шакллантирилади. 

Шунингдек, номзодлар ва сиёсий партиялар сайлов ҳужжатларини топширишдан аввал сайлов жамғармасини ташкил қилиши ва мажбурий сайлов бадалини айнан шу маблағлар ҳисобидан тўлаши шарт бўлади. Банк тасдиғи бўлмаган тақдирда уларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилмайди. 

Янги тартибга кўра, номзодларни қўллаб-қувватловчи имзоларни электрон шаклда йиғишга ҳам рухсат берилади. Бундан ташқари, номзодлар ва сиёсий партиялар ҳар бир сайлов участкасида уч нафаргача тарғиботчини жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Расмийларга кўра, ушбу ўзгаришлар сайлов жараёнларини рақамлаштириш, молиялаштиришнинг шаффофлигини ошириш ва сайлов тизимини модернизация қилишга хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...