Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда собиқ амалдор Қамчибек Ташиевга оид жиноят иши судга оширилди
Дунё

Қирғизистонда собиқ амалдор Қамчибек Ташиевга оид жиноят иши судга оширилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Камчибек Ташиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Бишкек шаҳри Первомай туман судига юборилди. Адвокат Икрамидин Айтқуловнинг маълум қилишича, иш материаллари махфийлаштирилгани сабабли суд жараёнлари ёпиқ тартибда ўтказилади.

Олдинроқ собиқ амалдорга ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айбловлари қўйилган эди. Маълумотларга кўра, мазкур иш бўйича жами 8 нафар шахс айбланувчи сифатида кўрилмоқда.

Тергов доирасида парламентнинг собиқ спикери Нурланбек Тургунбек уулу ва собиқ депутат Курманкул Зулушев ҳам сўроқ қилинган. Ҳозирда Камчибек Ташиевга нисбатан мамлакатдан чиқмаслик ва тергов маълумотларини ошкор қилмаслик чораси қўлланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, терговга "75лар мактуби" деб аталган мурожаат сабаб бўлган. Унда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказиш таклифи илгари сурилган.

Февраль ойида лавозимидан четлатилган Камчибек Ташиев айбловларни рад этиб, ўз ҳуқуқларини фақат қонуний йўл билан ҳимоя қилишини билдирган ҳамда тарафдорларини қонунга риоя қилишга чақирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...