Загрузка
Загрузка
Олмалиқда икки нафар мактаб ўқувчисини машина уриб кетди: бир нафар қизалоқ ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Олмалиқда икки нафар мактаб ўқувчисини машина уриб кетди: бир нафар қизалоқ ҳалок бўлди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 ёшли қизалоқ вафот этди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, воқеа 12 май куни соат 14:00 ларда Амир Темур кўчасида содир бўлган. 

26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автомобил пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар вояга етмаган болани уриб юборган. Тўқнашув натижасида 9 ёшли пиёдалардан бири оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Иккинчи қизалоқ ҳозирда шифохонада, шифокорлар унинг аҳволини назорат қилмоқда. Иккала жабрланувчи ҳам мактаб ёшидаги болалар бўлгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳайдовчи терговга жалб қилинган бўлиб, ҳодиса тафсилотларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилардан пиёдалар ўтиш жойларида ҳушёрликни оширишни сўраб қолган.

Бундан олдин ҳам Андижонда юк машинаси уриб юборган 9 ёшли мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...