Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Бразилия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бразилия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Мирзиёев 12 май куни мамлакатимизга ташриф билан келган Мауро Виейрани қабул қилди. Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Луис Инасиу Лула да Силванинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, сиёсий ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, кимё, электротехника, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. Қишлоқ хўжалиги, селекция, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ҳукуматлараро комиссия тузиш таклиф этилган. Томонлар халқаро даражадаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилганлар.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8 май куни Москва шаҳрида Владимир Путин билан ҳам учрашув
ўтказганди. Учрашув аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...