Загрузка
Загрузка
Тошкентда фуқаронинг 500 минг доллар омонатини ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди
Ҳодисалар

Тошкентда фуқаронинг 500 минг доллар омонатини ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги фирибгарлик ва талон-торожлик ҳолати фош этилди. Маълум бўлишича, тижорат банкининг масъул ходимлари фуқаро томонидан омонатга қўйилган 500 000 долларни сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали қўлга киритиб, ўзлаштириб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 ( Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228 моддалари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши ва одил судлов таъминланиши айтиб ўтилган. Мутасадди идоралар «Қонун ҳамма учун бир хил» эканини эслатиб, фуқароларнинг омонатлари ҳимояда эканини таъкидламоқда.

Илгарироқ Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида банк ходими томонидан фирибгарлик ҳолати аниқланганди. Терговга қадар текширувлар давомида у фуқаронинг ишончига кириб, унинг номига ажратилган кредит маблағларининг катта қисмини ўзлаштириб олгани маълум бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...