Загрузка
Загрузка
Солиқ қўмитаси корхона раҳбарларининг пластик карталарига келиб тушган ўтказмаларни текширишни бошлади
Жамият

Солиқ қўмитаси корхона раҳбарларининг пластик карталарига келиб тушган ўтказмаларни текширишни бошлади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида солиқ органлари томонидан савдо тушумларини банк карталари (P2P) орқали қабул қилиш ҳолатлари ўрганилмоқда. Ўтказилган таҳлиллар айрим тадбиркорлик субъектлари товар ва хизматлар учун тўловларни корхона ҳисоб рақамига эмас, балки раҳбар ходимларнинг шахсий пластик карталарига қабул қилаётганини кўрсатган. 

Мазкур маблағлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат бюджетига тегишли тушумлар тўлиқ тушмай қолмоқда. Ҳозирда солиқ идоралари юридик шахсларнинг раҳбар ходимлари карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан ўрганишлар олиб бориб, аниқланган ҳолатлар бўйича тадбиркорларга хабарномалар юбормоқда. 

Ушбу жараён корхоналарнинг яширин айланмаларини аниқлаш ва ҳисоботлардаги номувофиқликларни бартараф этишга қаратилган. Давлат солиқ қўмитаси бу чоралар тадбиркорларга босим ўтказиш эмас, балки қонун доирасида ишлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий адолатни таъминлаш воситаси эканини таъкидлаган.

Солиқ органлари барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва ҳисоботларни ҳаққоний топширишга чақирган. Уларнинг маълум қилишича, ҳар бир тўланган солиқ ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий манбаи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш ойига бир марта билан чекланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...