Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хантавирус тарқалиш хавфи мавжудми? Мутахассис жавоб берди
Жамият

Ўзбекистонда хантавирус тарқалиш хавфи мавжудми? Мутахассис жавоб берди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хантавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ хабарлар аҳоли орасида турли саволларни келтириб чиқармоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, мамлакатимизда эпидемиологик ҳолат барқарор эканини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг таъкидлашича, хантавирус коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас. Унинг географияси асосан Лотин Америкаси давлатлари билан чегараланган бўлиб, Осиё ва Европа қитъасида жуда кам учрайди. Мутахассислар ушбу инфекциянинг глобал пандемияга айланиб кетиш эҳтимолини инкор этмоқдалар.

Хантавирус асосан кемирувчилар (сичқон ва каламушлар) орқали тарқалади. Одамларга вирус жониворларнинг чиқиндилари билан ифлосланган чанг, озиқ-овқат ёки буюмлар билан бевосита алоқа қилганда юқиши мумкин. Касалликнинг асосий белгилари сифатида юқори ҳарорат, бош ва мушак оғриғи, кўнгил айниши қайд этилади. Оғир ҳолатларда эса буйрак ва нафас олиш тизимида жиддий асоратлар юзага келиши мумкин.

Бугунги кунгача Ўзбекистонда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатдаги 53 та чегара пунктида қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, вирусологик мониторинг ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу вирусга қарши махсус вакцина мавжуд эмаслиги сабабли, мутахассислар шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини тоза сақлашни тавсия этмоқдалар.

эслатиб ўтамиз, кеча бортида хавфли хантавирус инфекцияси қайд этилган "Хондиус" круиз кемаси Канар оролларини тарк этганди. Тенерифе портида йўловчиларнинг асосий қисмини кенг кўламли эвакуация қилиш якунлангач, кема чуқур санитар тозалашдан ўтиш учун Нидерландияга йўл олган. Эвакуация якунланганига қарамай, кема бортида қатъий карантин шароитида 27 киши қолмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...