Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дунёдаги энг йирик банклардан бири бўлган Bank of China бошқарувининг собиқ раиси Лю Ляньгэ порахўрлик учун ўлимга ҳукм қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Хитой Олий халқ прокуратураси маълумотларига кўра, банкнинг собиқ раҳбари 121 миллион юань (тахминан 17 миллион доллар) пора олган.
Шаньдун провинциясининг Цзинань шаҳридаги оралиқ инстанция халқ суди собиқ банкирнинг барча шахсий мол-мулкини мусодара қилиш ва уни барча сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Шу билан бирга, ижро икки йилга қолдирилган. Бу дегани - Ляньгэ ушбу даврда янги жиноятлар содир этмаса, ўз ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Бундай ҳолда, маҳкум қатл ўрнига умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Интизомни текшириш бўйича Хитой Коммунистик партиясининг (ХКМ) Марказий комиссияси аввалроқ шу йил бошидан буён коррупцияга қарши кенг кўламли кампания доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 589 минг кишини жавобгарликка тортганини маълум қилган эди. Сўнгги ойларда Хитой банкларининг бир қатор юқори мартабали ходимлари терговга тортилган.
Эслатиб ўтамизки, Хитой Марказий банки раҳбарининг собиқ ўринбосари Фань Ифэй 55 миллион доллар пора олгани учун ўлим жазосига маҳкум этилган.
Изоҳлар мавжуд емас