Загрузка
Загрузка
Қодировнинг маълум қилишича, мингдан ортиқ украиналик аскарлар  Мариуполда таслим бўлишган
Дунё

Қодировнинг маълум қилишича, мингдан ортиқ украиналик аскарлар Мариуполда таслим бўлишган

6671
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Украина қуроллик кучларининг мингдан ортиқ ҳарбийлари сешанба куни Мариуполь шаҳрида таслим бўлишган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Телеграм орқали билдирган.

Унинг сўзларига кўра, таслим бўлганлар орасида юзлаб ярадорлар бор. Қодиров бу қарорни тўғри деб атади, чунки рус қўшинлари “барибир Мариуполни ғалаба қозонгунга қадар озод қилишни   давом эттиришади”.

"Бу қадамни қўйганингиз учун раҳмат",- деб ёзмоқда у.

"Қўрқиш керак эмас. Қариндошларингиз, ярадорлар, ўзингизнинг ва бошқаларнинг ҳаёти ҳақида, отилган ўқ уйингизга фожеа олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг", - деди Қодиров.

Унинг айтишича, “Украина қуролли кучлари жангчилари ярадорлар билан нима қилишни билишмайди, қаерга мурожаат қилиш кераклигини ва кейин нима қилиш лозимлигини тушунмайдилар, ахир қаршилик кўрсатишдан фойда йўқ, жанговар кучлар деярли тугаб бўлган."

"Фақат негадир Россия қўшинларига оқ байроқ билан чиқишдан қўрқадиган кичик гуруҳлар қолган", - деб ёмоқда Қодиров.

“Айни пайтда “Азовпўлат” ичида   тиббий ёрдамга муҳтож икки юзга яқин ярадорлар қолмоқда. Улар ва бошқалар ҳам бу маъносиз қаршиликни тугатишлари ва ўз уйларига қатишлари яхши бўларди. Комбинат ертўлалари ва тоннелларида қолганларга қарата айтмоқчиман: “Сизга маълумки,   асирга олинганларга нисбатан инсоний муносабатдамиз. Чиқинглар! Ўзингиз ва бошқаларнинг оилалари ҳақида ўйланг, буни қилган минглаб бошқа аскарлардан ўрнак олинг”, - дея якунлади Қодиров.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+