Покистон ва Афғонистон чегарасида яна жанговар тўқнашувлар бошланди
Дунё

Покистон ва Афғонистон чегарасида яна жанговар тўқнашувлар бошланди

22
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Афғонистон ва Покистон чегарасида толиблар ва Покистон ҳарбийлари ўртасида яна шиддатли тўқнашувлар юз берди.

Спин-Булдак-Чаман чегара ўтиш жойи ҳудудида отишма бошланган. Tolo News хабарига кўра, назорат-ўтказиш пунктида "Дўстлик дарвозаси" портлатилган.

Нашр маълумотларига кўра, эрталаб Покистон кучлари Қандаҳор вилоятининг чегара ҳудудларига оғир қуроллардан ўқ узган. Бунга жавобан толиблар Покистон армияси позицияларига артиллерия зарбалари берган.

Маълум қилинишича, отишмалар натижасида толибларнинг постлари вайрон қилинган ва танк йўқ қилинган. Ҳар икки томондан йўқотишлар ҳақидаги аниқ маълумотлар ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон расмийлари Покистонни мамлакат ҳаво ҳудудига бир неча бор бостириб киришда ва ҳаво ҳужумларида айблаганидан кейин мамлакатлар ўртасида можаро келиб чиққан эди. Кейинроқ Кобул Исломободга қарши "қасос операцияси" муваффақиятли якунланганини эълон қилган.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...