Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 21 май, чоршанба куни эрталаб Покистон жануби-ғарбида худкуш террорчи мактаб автобусига ҳужум қилди. Портлаш оқибатида камида тўрт нафар бола ҳалок бўлган, яна 38 нафари жароҳатланган. Бир неча боланинг аҳволи оғир.
Маҳаллий расмийларга кўра, ҳужум Хуздар туманида содир бўлган. Автобус мактаб ўқувчиларини ҳарбий билим юртига олиб кетаётган эди. Террорчи болалар ичида бўлган транспорт ёнида ўзини портлатиб юборган.
Террорчи гуруҳларнинг ҳеч бири ҳозирча содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Накви ҳужумни кескин қоралади. У жиноятчини "ҳайвон" деб атади ва болаларга ҳужум қилиш ҳақиқий ваҳшийликнинг бир кўриниши эканлигини, уни оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Изоҳлар мавжуд емас