Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Фанлар академиясининг Ер ҳақидаги фанлар бўлими Совет даврида илгари сурилган — Об дарёсининг бир қисмини Оролбўйи ҳудудига йўналтириш лойиҳасини яна муҳокамага қўйди. Лойиҳа Орол денгизни тиклаш бўйича устувор йўналиш сифатида баҳланмоқда.
Ер фанлари департаменти ушбу таклифни Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлигига тақдим этишни режалаштирмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, Об дарёсининг бир қисмини Оролбўйига йўналтириш — Орол денгизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жадал қуриб бораётган шароитда энг мақбул ечимлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Печора ва Северная Двина дарёларининг оқимини Волга ҳавзаси орқали Приазовье томон йўналтириш ҳам мақсадга мувофиқ экани қайд этилган.
Агар 1970-йиллардаги лойиҳа очиқ канал қурилишига асосланган бўлса, янги вариантда полимер трубаларига таянган ёпиқ тизимдан фойдаланиш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оролбўйи ҳудудида "Ўзбекистон - 2030" стратегияси ҳамда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили доирасида 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши белгиланганди.

Изоҳлар мавжуд емас