Загрузка
Загрузка
Россия Павел Дуровни халқаро қидирувга берди
Дунё

Россия Павел Дуровни халқаро қидирувга берди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровни террорчилик фаолиятига кўмаклашганликда айблаб, унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилганини маълум қилган. Ушбу қарор Украина махсус хизматлари платформадаги оммабоп "Дайвинчик" боти орқали ёшларни диверсия ҳамда ноқонуний ҳаракатларга жалб этгани юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида қабул қилинган.

​Матбуот хизмати маълум қилишича, идора ходимлари 2025 йил июль ойидан буён ўсмирлар ва ёшларни интернет орқали ёллаш билан шуғулланган гуруҳга қарши курашиб келган. Хабарда таъкидланишича, ушланган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахслар Украина хавфсизлик хизмати топшириғи билан транспорт ва алоқа инфратузилмаси объектларига ўт қўйиш каби ҳаракатларни содир этган..

​Тергов материалларида келтирилишича, ғаразли ниятда тузилган аккаунт эгалари қизлар ниқоби остида мулоқотга киришиб, сўнгра фуқароларни шантаж қилиш йўли билан хавфли топшириқларни бажаришга мажбурлаган. Шунингдек, ноқонуний ахборот тарқатгани учун реестрдан жой олган ушбу чатбот ҳамда шунга ўхшаш каналларни сервис маъмурияти ўчириб ташламагани билдирилган.

​Ташкилот хулосасига мувофиқ, платформа раҳбари Россия Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича 8 йилдан 15 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум этилиш эҳтимоли мавжуд.

Олдинроқ февраль ойида Telegram асосчиси Павел Дуров Россия расмийлари томонидан "терроризмга шериклик" айблови билан қўзғатилган жиноят ишига муносабат билдирганди ва бу ҳолатни мессенжерни блоклаш учун навбатдаги баҳона деб
атаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...