Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижликлар ва мигрантларни ҳарбий хизматга чақириш бошлангани ҳақидаги сохта хабарларни рад этган
Дунё

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижликлар ва мигрантларни ҳарбий хизматга чақириш бошлангани ҳақидаги сохта хабарларни рад этган

4158

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ТИВ хорижликлар ва мигрантларни ҳарбий хизматга чақириш бошланганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни рад этган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Россия Федерациясида чет эл фуқароларини, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат мигрантларини ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги пайдо бўлаётган "янгиликлар" (масалан, Россия Ички ишлар вазирлигининг қалбаки буйруқлари) - сохта уйдирмалардир!",- дейилмоқда Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси томонидан тарқатилган хабарда.

Россия дипломатларининг фикрига кўра, бундай сохта хабарларни тарқатаётганлар Россия Федерациясининг бошқа давлатлар билан муносабатларига рахна солишни мақсад қилганлар.

"Россиядаги чет эл фуқароларини турли фитналарга берилмасликка ва фақат расмий маълумотларга асосланишга чақирамиз", - деб таъкидламоқда элчихона.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...