Загрузка
Загрузка
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон нотасига изоҳ берди
Дунё

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон нотасига изоҳ берди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан юборилган дипломатик нотага изоҳ берди. Россия Федерацияси ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, мурожаатда келтирилган маълумотлар диққат билан ўрганилмоқда ва ваколатли органларга етказилмоқда.

Шунингдек, Захарова Россия Ўзбекистонга белгиланган тартибда холис маълумот тақдим этишини таъкидлади. У Россия ва Ўзбекистонни мустаҳкам иттифоқчилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари боғлаб турганини эслатди.

Аввалроқ тармоқларда Москва шаҳрининг Цоколники туманида 8 июнь куни ОМОН ходимлари меҳнат муҳожирлари яшаган ётоқхонада жисмоний куч ишлатиш йўли билан рейд ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эълон қилинган видеоёзувларга кўра, ҳужжатларни текшириш қаттиқ ҳибсга олишлар билан кечган - дастлабки маълумотларга кўра, 5-6 киши ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли полицияга олиб кетилган.

Бунга жавобан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга расмий норозилик нотасини юбориб, хавфсизлик кучларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилди. Баёнотда таъкидланишича, бундай ҳолатлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар руҳига тўғри келмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...