Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Интернетда Москванинг Сокольники туманидаги меҳнат мигрантларига нисбатан ОМОН томонидан жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги кадрлар ва хабарлар фаол муҳокама қилинмоқда. Рейд 8 июнь куни бўлиб ўтиб, унда Россияда вақтинча ишлаётган хорижликлар мўлжалга олинган.
Тарқатилган видеоёзувларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужжатларни текширишда қаттиқ жисмоний куч иштаишган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар аниқланган 5-6 киши полиция бўлимига етказилган.
Ҳозирча Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан расмий изоҳ берилмади, бироқ вазият ҳозирданоқ Ўзбекистон томонининг назорати остига олинган. Ўзбекистон Миграция агентлигининг маълум қилишича, Москвадаги консуллик агентлик вакиллари билан биргаликда эҳтимолий қоидабузарликлар бўйича маълумот тўпламоқда.
Қўлга олинганлар ёки жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор-йўқлигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республика фуқаролари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қурбони бўлган, тан жароҳати олган ёки ўз ҳуқуқларининг бошқача тарзда бузилишига дуч келган тақдирда, улардан зудлик билан Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилишлари сўралади.
Фавқулодда вазиятлар учун алоқа телефонлари агентлик ва консулликнинг расмий манбаларига жойлаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас