Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Вашингтон 1 августдан Қозоғистон товарларига 25 фоизлик бож жорий этилишини Остонага маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қосим-Жўмарт Тўқаевга йўллаган расмий мактубида маълум қилинган.
"Сизда АҚШ билан савдо алоқаларини муҳокама қилиш учун етарлича вақт бор эди. Ҳозир бизга узоқ муддатли тақчиллик билан курашиш муҳим", - дейилган мактубда.
Трампнинг таъкидлашича, божлар ўз маҳсулотларини АҚШнинг ўзида ишлаб чиқарадиган компанияларга таъсир қилмайди. Шу пайтгача Қозоғистон товарларига нисбатан 10 фоиз миқдорида вақтинчалик бож мавжуд эди.
Якунда Трамп Остонани жавоб чораларини кўрмасликдан огоҳлантирди, акс ҳолда Қозоғистон товарларига тарифлар мутаносиб равишда оширилиши мумкин экан.
Қозоғистон Савдо вазирлиги АҚШнинг демаршига аллақачон муносабат билдирган - у ерда расмий жавоб тайёрланмоқда. У қандай бўлиши ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ Қозоғистон ОАВ маълумотларига кўра, "кўзгу" чоралар варианти фал кўриб чиқилмоқда.
Қозоғистондан ташқари, Трамп худди шундай хатларни Малайзия (25 фоиз), Лаос (40 фоиз), Жанубий Африка (30 фоиз), Мянма (40 фоиз), Япония (25 фоиз) ва Жанубий Кореяга (25 фоиз) юборган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп айрим давлатлар билан музокаралар ўтказиш учун 90 кун аввал вақтинча тўхтатилган тарифларни қайта тиклаш ниятида эканини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, аксарият битимлар тузилмаган, янги божлар эса дастлаб эълон қилинганидан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас